2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида "Автомобилсиз кун", "Автомобилсиз ҳафта" акциялари ўтказиб борилади

2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида "Автомобилсиз кун", "Автомобилсиз ҳафта" акциялари ўтказиб борилади

 

ptcmpmtaptmtrsaptpaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaa.jpg

 

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, транспорт тизимини экологик жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида "Автомобилсиз кун", "Автомобилсиз ҳафта" акциялари ўтказиб борилади. Бунда:

     мазкур акциялар доирасида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади; 

     ушбу саналар иш кунларига тўғри келганда ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади. 

     2026 йил 1 августдан бошлаб аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида "trade-in" дастури доирасида эскирган автотранспорт воситаларини топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисмини қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.

     Фармонга кўра, 2026 йил 1 ноябрга қадар республикадаги барча нефтни қайта ишлаш заводларини 2028 йил 1 ноябрга қадар "Евро-4", 2030 йил 1 мартдан бошлаб "Евро-5" экологик тоифа талабларига мувофиқ бўлган мотор ёқилғиларини ишлаб чиқаришни назарда тутган ҳолда модернизация қилиш ҳамда уларни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади. 

      2026 йил якунига қадар "Экологик транспорт" тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди "қизил", "сариқ" ва "яшил" зоналарига ажратиб чиқилади.