“1001 ихтиро” ташкилоти Ислом цивилизацияси марказида

“1001 ихтиро” ташкилоти Ислом цивилизацияси марказида

 

vfpfvpfvyapfvyapfvya.jpg 

 

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифи давомида Марказ экспозициясида ёшлар айниқса, болалар  учун интерактив лойиҳалар, иммерсив шоулар ташкил этиш топшириғини берган эди. Шу мақсадда Ислом цивилизацияси маркази дунёнинг етакчи компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда. Жумладан “1001 ихтиро” ташкилоти Ислом цивилизацияси марказининг контентини бойитишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

     Ушбу ташкилот раҳбари Аҳмад Салим ҳам айнан шу йўналишдаги лойиҳалари билан Ўзбекистонга ташриф буюриб, Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов билан учрашди. Учрашув давомида Аҳмад Салим Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи контентини янада қизиқарли тарзда ташкил этиш, болалар учун алоҳида ташкил этиладиган зал концепциясини шакллантириш бўйича бир қанча таклифларни илгари сурди.

     Сунъий интеллектга асосланган ҳолда улуғ алломаларимизнинг расмларини жонлантириш, бунинг ёрдамида ташриф буюрувчилар билан мулоқот қила олиш имконини тақдим этиш шулар жумласидан. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг дунё цивилизациясидаги аҳамияти ҳақида қисқа метражли фильмлар ишлаш бўйича ҳам фикр алмашилди.

     Маълумот учун, “1001 ихтиро” ташкилоти фан, технология ва муҳандислик соҳаларига ёшларни қизиқтириш мақсадида фильмлар, китоблар, интерактив ўйинлар ва рақамли медиа маҳсулотларини яратади. Улардан бири – таниқли актёр Бен Кингсли иштирокидаги “1001 ихтиро ва сирлар кутубхонаси” фильми 150 миллиондан ортиқ томошабинга эга бўлиб, кўплаб халқаро мукофотларга сазовор бўлган. Шунингдек, ташкилот илғор технологиялар асосида Осиё ва Европанинг турли мамлакатларида кўргазмалар ташкил этиб келмоқда.