Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонида “Исломдан аввалги даврда Марказий Осиё” бўлимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий мажлис бўлиб ўтди.

 

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонида “Исломдан аввалги даврда Марказий Осиё” бўлимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий мажлис бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонида “Исломдан аввалги даврда Марказий Осиё” бўлимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий мажлис бўлиб ўтди. Мажлисга АЖ “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” илм-фан бўйича раҳбар ўринбосари, профессор Хасанов Абдурашид, Чирчиқ давлат педагогика университети “Ўзбекистон тарихи” кафедраси мудири, доцент Жумаева Шоира ва ушбу кафедра доценти, металлургия сохаси бўйича республиканинг йирик мутахассиси, археолог Крахмал Константин каби олимлар музей экспозициясини яратишга жалб қилинди.

Мажлисда Исломдан аввалги даврда Марказий Осиёда металлургиянинг ривожланган ва тараққий этган босқичлари, металлургияда фойдаланилган қадимги технологиялар, ҳудудда қазиб олинган рангли металлнинг узоқ минтақаларга савдо-сотиқ йўлларида сотилганлиги ҳақида соха мутахассислари томонидан қизиқарли маълумотлар берилди.

Ҳозирда Марказ таркибидаги музей бўлимларининг экспонатлари, илмий асосланган матнлари, медиа контентлари ва график маҳсулотлари ишлаб чиқилмоқда. Жараён давомида музей концепцияси ва экспонатлари олимлар маслаҳатига биноан такомиллаштирилмоқда.