“Жасур” Ислом кўргазмаси

“Жасур” Ислом кўргазмаси

 

 rparapraprpar.jpg

 

         Саудия Aрабистони Подшоҳлиги Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан Касабланка шаҳрида “Жасур” Ислом кўргазмасини ташкил этди.

         “IQNA” сайтининг “Al Youm” нашри хабар беришича, “Жасур” ислом кўргазмаси Касабланкадаги Ҳасан II масжиди фондида ўтказилмоқда. Ушбу кўргазмада Макка ва Мадинадан олинган тарихий қўлёзма ва нодир Ислом ёзувлари, фотосурат ва ҳужжатли фильмлар, тарихий масжидлар, Қуръон мусобақалари, Ислом хаттотлиги ўрин олган. Зиёратчилар виртуал технологиядан фойдаланган ҳолда кшогазма орыали  Ҳаж зиёратини  адо этиш тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши мумкин.

         Марокашдаги мактабларнинг кўплаб талабалари ҳам ушбу кўргазмага ташриф буюришмоқда. Улар  бу ерда виртуал технологиясидан фойдаланган ҳолда Ҳаж ва Умра маросимлари билан танишмоқда.  Ушбу кўргазма иштирокчилари шунингдек “Қирол Фаҳд” мажмуасининг Қуръони карим нусхаларини совға сифатида олишади.