“Жасорат” медали топширилди

“Жасорат” медали топширилди

ivaiyviyviymicsmiscticsmt.jpg

 

Петербургда деразадан тушиб кетган болани қутқарган Хайрулло Ибадуллаевга давлат мукофоти — “Жасорат” медали топширилди.   Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасида ўтказилди.

Хайрулло Ибадуллаевнинг жасорати алоҳида аҳамиятга эга. У ўзини, соғлиғини ўйламай, болани қутқариб қолди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Хайрулло Ибадуллаевни “Жасорат” медали билан мукофотлаш тўғрисида фармон қабул қилган эди. Шунингдек, у Тигран Кеосаян номидаги 1 миллион рубль мукофотни қўлга киритиб, ушбу маблағни бемор отасига юборган.