Жарқўрғондаги қадимий минора

Жарқўрғондаги қадимий минора

asrthjsrtjsrtjserfgasefsaegersgh.jpg

Жарқўрғон минораси 1109-1110 йилларда қурилган бўлиб, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Минор қишлоғида жойлашган меъморий ёдгорлидир.

 

У Хуросон мъморлик мактаби анъаналари асосида барпо этилган. Ёнида бир вақтлар пишиқ ғиштдан қурилган Жоме масжид бўлган (сақланиб қолмаган). Жарқўрғон минораси 8 қиррали пойдевор устига ғиштдан мавж шаклида терилган 16 плитавор қобирғадан иборат. 20 метр баландликда ғиштин панжарали равоқлар ишланиб, унинг устида куфий ёзувли белбоғ ҳошия бор. Белбоғ устида яна қирралар давом эттирилган, лекин минора тепаси сақланмаган. Н.Н.Каразин расмида масжид ва минора ҳаробаси акс эттирилган (1879 й.). Миноранинг ҳозирги баландлиги 21,6 метр, асоси (диаметри — 5,4 метр)нинг китобасида меъмор номи Али ибн Муҳаммад Сарахсий ва қурилган санаси ёзилган (В. А. Шишкин томонидан ўқилган).

 

 Жарқўрғон минораси таъмирланган, давлат томонидан муҳофаза қилинади.