Замонавий автобуслар эл хизматида
Замонавий автобуслар эл хизматида

Давлат раҳбарининг “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси сифатида амалга оширилмоқда.
Жумладан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида аҳолининг кундалик ҳаракатланишини енгиллаштириш ва экологик барқарор жамоат транспортини таъминлаш мақсадида шаҳар транспорт парки замонавий ва экологик тоза автобуслар билан янгиланди.
Бу ишлар Давлат раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси сифатида амалга оширилмоқда. Ушбу қарор доирасида аҳолига қулай, хавфсиз ва самарали транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида “Гулистон Inter Futbol” МЧЖ шаҳарга қўшимча 9 метрли 52 дона YUTON русумли автобуслар олиб келди. Янги автобуслар 7 та йўналиш бўйлаб хизмат кўрсатади ва бу хизмат сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини беради.
YUTON автобуслари экологик жиҳатдан тоза, энергияни кам талаб қилади, шунингдек, қулай ва хавфсиз бўлиб, шаҳар йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлайди. Янги автобусларнинг жорий этилиши йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, йўловчилар оқимини самарали тақсимлаш ва атроф-муҳитга зарарли моддалар чиқарилишини камайтириши билан аҳамиятлидир. Шу орқали Гулистонда жамоат транспорти ҳаракат таркиби тўлиқ модернизация қилинди ва иқтисодий ҳамда экологик барқарор транспорт тизими яратилди.