“Жадидлар изидан” Республика танлови

“Жадидлар изидан” Республика танлови

 

capervnroolapsrl.jpg  

     Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш кўникмаларини янада шакллантириш, аждодларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш орқали уларни китобхонликка жалб этиш мақсадида “Жадидлар изидан” Республика танлови ташкил этилмоқда. 

     Илк бор ўтказилаётган мазкур танловда иштирокчи ўқувчилар “jadidlarizidan.uz” платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиш орқали иштирок этмоқда. Ҳозирга қадар танловда иштирок этиш учун 364 минг 906 та ариза келиб тушган. 

     Танловни самарали ташкил этиш ҳамда ўқувчилар онгида миллий ғурурни шакллантириш мақсадида 10 минг 118 та умумтаълим мактабида “Жадидлар изидан” клубларини ташкил этиш режалаштирилган. Айни вақтда тажриба-синов тариқасида дастлаб 208 та туман (шаҳарда) 1 тадан ушбу клублар ташкил этилди. Танлов 6-8-синф ҳамда 9-10-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилиб, туман (шаҳар) босқичи шу йилнинг 31 октябрь куни барча ҳудудларда бир вақтда ўтказилиши режалаштирилган. Иштирокчилар мазкур босқичда 2 та шарт (тест ва савол-жавоб) асосида беллашади. 

     Ҳар икки йўналиш бўйича туман (шаҳар) босқичларида ғолиб деб топилган 416 нафар ўқувчи танловнинг ҳудудий босқичида иштирок этади.  Танловнинг ҳудудий босқичи жорий йил 12-23 ноябрь кунлари, республика босқичи декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.