Волкан Бозкир Самарқандни зиёрат қилди

Волкан Бозкир Самарқандни зиёрат қилди

ysjsrtjsgasefgawefgesgseg.jpg

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкир Самарқандда бўлди.

 

Меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. 

 

Қисқа суҳбатдан сўнг Волкан Бозкир Самарқанд билан танишувни Имом Бухорий қадамжосини зиёрат қилишдан бошлади. БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раисига айни пайтда бу ерда олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Самарқандга сафар давомида Волкан Бозкир Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони ва бошқа тарихий-маданий обидаларда ҳам бўлди.