Вазирлар Маҳкамасининг янги нишонини таъсис этилди

 Вазирлар Маҳкамасининг янги нишонини таъсис этилди

 

yvayvayvayvayvaayvayva.jpg

     Вазирлар Маҳкамасининг "Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

     Кўкрак нишони билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида фаол фуқаролик позициясини намоён этиб келаётган, мамлакат тараққиёти учун куч-ғайрати, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этаётган, давлатнинг халқаро миқёсдаги нуфузини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида илғор ташаббуслари, ватанпарварлиги, фидойилиги ва намунали фаолияти билан ажралиб турган фуқаролар тақдирланади.

     Шунингдек, кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.