Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти тўғрисида

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти тўғрисида

МАЪЛУМОТ

2019 йил 11 январда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташрифингиз давомида берган топшириқларингиз асосида буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

  1. Халқаро алоқалар йўналишида:

Марказда 37 та халқаро конференция ва 65 та онлайн семинар ташкил этилди.

Дунёнинг 39 та етакчи ислом тадқиқот марказлари, университетлар билан ҳамкорликка оид меморандумлар имзоланди ва қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Буюк Британия, Франция, Германия, АҚШ, Миср, Саудия Арабистони, Туркия, Малайзия, Покистон, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистондаги илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Жумладан:

-Буюк Британиянинг Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, Кембриж университети, "Ал-Фурқон" фонди, Британия кутубхонаси, Лондондаги Ислом маданияти маркази билан ҳамкорлик йўлга қуйилди.

- 2021 йилда Марказнинг 2 нафар тадқиқотчиси Оксфорд ислом тадқиқотлари марказида малака ошириш гранти соҳиби бўлди. "Ал-Фурқон" фондининг қўлёзмаларга оид 117 та каталоги Ўзбекистонга олиб келинди.

- Францияда Марказ томонидан нашр этилган 10 та китобнинг тақдимоти ўтказилди. Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонасида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Франция кутубхоналаридан буюк аждодларимиз қаламига мансуб 83 та ноёб асарларнинг нусхалари олинди.

  • Германиядаги 9 та халқаро марказ ва музейлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Гамбург университетида Ўзбекистоннинг қадимий ва бой тарихи ҳақида фотокўргазма, Берлин давлат кутубхонасида Марказ китобларининг тақдимоти ўтказилди.
  • Малайзияда «Ўзбекистонда буюк алломалар меросини ўрганишга қаратилаётган эътибор» мавзусида маърузалар қилинди.
  • Ислом тараққиёт банки томонидан Марказга Германиянинг “ZEUTSHCHEL фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган қўлёзмаларни юқори сифат билан сканер қиладиган қурилма келтириб ўрнатилди.
  • Имом Бухорий номидаги халқаро стипендияси соҳибларининг (хорижий тадқиқотчи ва изланувчилар учун) Марказда илмий стажировкалари йўлга қўйилди.
  • Марказнинг 26 нафар ходими Буюк Британия, Германия, Франция, Саудия Арабистони, Туркия, Миср, Малайзия, Россия каби давлатлардаги турдош марказлар ва университетларда ташкил этилган 16 та малака ошириш ва ўқув курсларида иштирок этди.

- Мисрдан 130 мингта ноёб қўлёзма асарларнинг электрон нусхалари келтирилди.

- Мисрдан 4 997 та, Туркиядан 614 та, жами 5 611 та китоб (8 тонна) олиб келинди.

- Саудия қўлёзма фондларидан Имом Бухорий асарларининг 34 та электрон нусхаси келтирилди.

- Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асари қўлёзмаларининг 796 та электрон нусхаси тўпланди.

- Марказ қўлёзмалар фондида сақланаётган 223 та китоб (33930 варақ)  сканер қилиниб, электрон нусхалари тайёрланди.

- Ислом тамаддуни ва дунё маданияти ривожига катта ҳисса қўшган улуғ аллома ва мутафаккирларимизнинг хорижий фондларда сақланаётган 12313 та қўлёзма асарнинг рўйхати шакллантирилди.

II. Илмий-тадқиқот йўналишида:

- Марказнинг        5 нафар илмий ходими тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ёқлади, шунингдек, 3 нафар илмий ходими фан доктори (DSc) ва 12 нафар илмий ходими фалсафа доктори (PhD) диссертацияси устида изланишлар олиб бормоқда.

-  Марказ илмий ходимлари томонидан 56 та китоб ва халқчил рисолалар нашрга тайёрланди.

- Марказ кутубхонасида сақланаётган нодир асарларни босқичма-босқич ўзбек тилига таржима қилиш ишлари бошланди. 2020-2023 йилларда буюк алломаларимизнинг 21 та йирик асари таржима қилиниб, халқимизга етказилади. Ҳозирга қадар 14 та асар узбек тилига ўгирилди ва нашр этилмоқда.

- 1056 та илмий иш, шу жумладан, диний-маърифий соҳа йўналишига доир 335 та мақола ижтимоий тармоқ ва сайтларда, 154 та мақола маҳаллий ва хорижий илмий журналларда, 74 та мақола илмий тўпламларда, 45 та мақола ОАВда эълон қилинди. Шунингдек, халқаро ва миллий миқёсда ўтказилган илмий анжуман ва семинарларда 448 та мавзуда маъруза қилинди.

- Юртимиздан етишиб чиққан 10 нафар буюк аллома ва мутафаккирлар ҳаёти ва фаолиятига доир алоҳида “10 ҳақиқат” кичик рисолалар ва инфографик маълумотлар тайёрланди

-Хорижий мамлакатларнинг кутубхона фондларида сақланаётган
1 168 та қўлёзма ва тошбосма асарларнинг электрон нусхалари олинди.

-  Марказда сақланаётган 535 та асарнинг каталоги тайёрланди.

- Дунёнинг энг нуфузли мусулмон уламолари билан видеоконференциялар ташкил этилмокда.

III. Маънавий тарғибот йўналишида:

-"Зиё" медиа маркази билан ҳамкорликда ҳар ҳафта "Имом Бухорий сабоқлари" кўрсатуви тайёрланмоқда. Шу вақтга қадар 252 та кўрсатув "Ўзбекистон" телеканали орқали эфирга узатилди.

-таълим муассасалари, давлат ва жамоат ташкилотларида "Узбекистан - буюк алломалар юрти", "Жаҳолатга қарши -маърифат" шиори остида тарғибот учрашувлари ўтказилмоқда.

  • Марказ томонидан “Имом Бухорий изидан”, “Исломда ижтимоий иллатлар муолажаси”, “Илмдан бошқа нажот йўқ” ва “Ота-она – ҳикмат, фарзанд – чироқ” рисолалари, Абу Мансур Мотуридийнинг “Таъвилотул Қуръон” асари 30-жузининг олий ўқув юртлари, олий ва ўрта махсус ислом билим юртларида 32 та тақдимотлари ўтказилди.
  • Интернет ва ижтимоий тармоқ сайтларида Марказнинг илмий-тадқиқот фаолиятига доир 6518 та маълумот эълон қилинди.
  • Ўтган давр мобайнида Матбуот хизмати томонидан 3 маротаба матбуот анжумани, бир маротаба пресс-тур ташкил этилди ва бир марта брифинг ўтказилди
  • "Ўзбекистан" радиоканалида "Имом Бухорий ўгитлари" номли 50 та радиоэшиттириш эфирга узатилди.
  • Марказ илмий ходимлари маънавий-маърифий тарғибот бўйича 200 та, жумладан, “Жаҳолатга қарши - маърифат” 35 та, “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик” 15 та, “Ўзбекистон - буюк алломалар юрти” 30 та, “Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” 24 та, “Ахборот хуружлари ва мафкуравий тахдидлардан ҳимояланиш усуллари” 46 та каби мавзуларда маданий-маърифий тадбир, ўқув-семинар, учрашув, давра суҳбатлари ташкил этилди.
  • Марказ фаолияти юзасидан 400 маротаба ОАВда чиқишлар қилинди. Марказнинг www.bukhari.uz расмий веб сайти фаолият олиб бормоқда ва ўтган давр давомида сайт орқали марказ фаолиятига доир 6000 мингга яқин  материал эълон қилинди.

 

Ушбу йўналишдаги ишлар тизимли давом эттирилмоқда.

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан
нашр этилган китоблар ҳақида
МАЪЛУМОТ

(2017-2023 йй.)

 

Китоб номи

Тайёрланган йили

Алломаларимиз асарларининг ўзбек тилига таржимаси

 

Абу Бакр Розий “Туҳфатул мулук”

2021 йил

 

Абдулло ибн Муборак “Муснад”

2021 йил

 

Али ибн Ҳижозий ибн Муҳаммад Баюмий. “Сулосиётул-Бухорий”

2021 йил

 

Имом Мотуридий “Таъвилотул Қуръон” (30-жузъи)

2021 йил

 

Имом Бухорий “Холқ афъолил ъибод”

2022 йил

 

Муснад Абд ибн Ҳумайд Кеший “Муснади Кеший”      (1-3 жилдлар)

2022 йил

 

Имом Термизий “Эътиқоди аҳли сунна”

2022 йил

 

Убайдуллоҳ Ибн Масъуд Садруш Шариъа “Шарҳул виқоя”

2022 йил

 

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман ибн Фазл Доримий “Сунани Доримий”

2023 йил

 

Абу Варроқ Термизий “Шамоили Бухорий”

2023 йил

 

Алоуддин Косоний “Эътиқоди Косоний”

2023 йил

 

Имом Бухорий “Ат-Тарихус-сағийр”

2023 йил

Монография, китоб ва рисолалар

 

Мехрожиддин Амонов

Сўфи Оллоҳёр ва Ислом шайх тарихи

2017 йил

 

Маънавият: Асосий тушунчалар изоҳли луғат

2017 йил

 

Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек (1394-1449)

 

2018 йил

 

Ибн Ҳожар Асқалоний. Олтин ўгитлар

2018 йил

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қўлёзмалар каталоги

2018 йил

 

Имом Бухорий – муҳаддислар султони

2019 йил

 

Тоҳир Эвадуллаев

Иброҳим Саффор Бухорий ҳаёти ва илмий мероси

2019 йил

 

Отабек Муҳаммадиев

Алоуддин Усмандий Самарқандий ҳаёти ва илмий мероси

2019 йил

 

Шовосил Зиёдов, Қодирхон Махмудов

Самарқандлик алломалар

2019 йил

 

Имом Бухорий мажмуаси китоб-алъбоми

2019 йил

 

Шукурулло Умаров

Кешлик алломалар

2019 йил

 

Имом Бухорий таърифи

2019 йил

 

Uzbekistan A land of multifarious geniuses

2019 йил

 

Талабалар истаги

2019 йил

 

Одоблар дурдонаси: китоблар хазинаси

2019 йил

 

Жалолиддин Румий -мутафаккир

2019 йил

 

Жалолиддин Суютий. Лубобул ҳадис

2019 йил

 

Имом Бухорий

2019 йил

 

Имом Бухорий изидан

2019 йил

 

Жалолиддин Румий -мутафаккир

2022 йил

 

Шовосил Зиёдов

Материалы по среднеазиатской сфрагистике (Ташкент. XIX-начало XX вв.) (монография)

2020 йил

 

Ота-она - ҳикмат, фарзанд - чироқ

2020 йил

 

Имом Бухорий изидан

2020 йил

 

Илмдан ўзга нажот йўқ

2020 йил

 

Мовароуннаҳрда Мотуридия калом илми мактаби (монография)

2020 йил

 

Исломда ижтимоий иллатлар муолажаси

2020 йил

 

Баҳтиёр Тўраев

Маҳдуми Аъзам (ҳаёти ва илмий-маънавий мероси)

2020 йил

 

Баҳтиёр Тўраев

Махдуми Аъзам (мыслитель-гуманист)

2020 йил

 

Баҳтиёр Тўраев

Mahdumi Azam Kasani

2020 йил

 

Мехрожиддин Амонов

Шовдорнома. Тойлоқ зиёратгоҳлари тарихи.

2020 йил

 

Имом Бухорий ҳаёти

2020 йил

 

Мехрожиддин Амонов

Иброҳим хожа Самарқандий.

2020 йил

 

Абдуҳалим Муҳиддинов

Абу Мутиъ Макҳул Насафийнинг ҳаёти ва фаолияти

2020 йил

 

Ўрта аср Шарқ алломалари

2021 йил

 

Саййидалар

2021 йил

 

Отабек Муҳамамадиев

Имом Бухорий

2022 йил

 

Нодир Қобилов

Имом Термизий

2022 йил

 

Равшан Элмуродов

Имом Мотуридий

2022 йил

 

Баҳтиёр Тўраев

Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий

2022 йил

 

Алоуддин Нематов

Абу Райҳон Беруний

2022 йил

 

Дилдора Мусинова

Аҳмад Фарғоний

2022 йил

 

Абдувоси Шоназаров

Ибн Сино

2022 йил

 

Мехрожиддин Амонов

Баҳоуддин Нақшбанд

2022 йил

 

Қодирхон Махмудов

Мирзо Улуғбек

2022 йил

 

Бахтиёр Турсунов

Алишер Навоий

2022 йил

 

Меҳрожиддин Амонов

Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқати (XVIII-XIX асрлар)

2022