"Вақф" хайрия жамоат фондига қарийб 21 миллиард 316 миллион сўм хайрия маблағи тушган

"Вақф" хайрия жамоат фондига қарийб 21 миллиард 316 миллион сўм хайрия маблағи тушган

shrshtsjejseghgaefawefawefg.jpg

"Вақф" хайрия жамоат фондига жорий йилнинг олти ойи мобайнида қарийб 21 миллиард 316 миллион сўм хайрия тушган.

 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Вақф хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 1 январидан 30 июнига қадар фондга хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали 21 миллиард 315 миллион 999 минг 344 сўм келиб тушган. 6 ой давомида 17 миллиард 395 миллион сўмдан ортиқ, ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда, 21 миллиард 403 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланган.

 

Жумладан, фақатгина хайрия ишлари доирасида диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун 1 миллиард 80 миллион сўмдан зиёд, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 347 миллион сўмдан зиёд, диний таълим муассасалари ўқувчи-талабалар контракти учун 840 миллион сўм, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар талаба фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун қарийб 15,5 миллион сўм сарфланган.

 

Бундан ташқари, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган масжидлар ва фонд тасарруфидаги зиёратгоҳларнинг маъмурий харажатлари, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда ободонлаштириш учун 10 миллиард 110 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.

ЎзА