Ўзбекистонга АҚШнинг 100 миллиард доллардан зиёд инвестицияси
Ўзбекистонга АҚШнинг 100 миллиард доллардан зиёд инвестицияси

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди. Президентлар дастлаб Оқ уйнинг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди, сўнг Овал хонада музокара ўтказди.
Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди
Ўзбекистон келгуси 10 йилда Американинг муҳим соҳаларига 100 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритади ва харидларни амалга оширади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.