Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази объектининг ғарбий ва жанубий чегараларида шарқона кўринишда, марказ биносига уйғунлашган холда 2-3 қаватли қатор бинолар бунёд этилмоқда.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази объектининг ғарбий ва жанубий чегараларида шарқона кўринишда, марказ биносига уйғунлашган холда 2-3 қаватли қатор бинолар бунёд этилмоқда.
Мазкур бинолар ичида Марказнинг 3 қаватли “Маъмурий-хўжалик корпуси” ва 2 қаватли “Хаттотлик мактаби” биноларида томлари ёпилиб, бетон-конструкция ишлари якунланиб, пардозлаш, мухандислик-коммуникация ишлари амалга оширилди.
Бугунги кунда мазкур объектларда ички ва ташқи якуний пардозлаш ишлари бажарилмоқда. Ички қисмларда электрика, заиф кучлар тизими, вентиляция, сантехника ва гипсокартон қоплаш хамда “сувоқ-бўёқ-стяжка” ишлари якунланди. Пардозлаш ишларида миллий йўналишда ишлар бажарилди, жумладан ёғоч махсулотларидан ишланган вассалар,болар ва тоқилардан иборат бўлган шарқона кўринишда бежирим шифтлар яратилди.
3-қават қисмида ёғоч махсулотларидан очиқ айвонлар барпо этилди. Фасад деворлари ва устунлари қадимий миллий технология доирасида сомон сувоқ билан шувоқ ишлари бажарилди. Ичкари хоналарда шифтлар, деворлар ва поллар замонавий русумда пардозланди ва технологик жихозлашга таёрланмоқда.














