“Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази” объекти қурилишида мухандисликтармоқлари доирасида ишлар якунланмоқда.
Марказ цокол қаватида кондиционерлаш ва иссиқ сув таъминоти бўйича изоляция ишлари бажарилмоқда. Иссиқ сув қувурлари ўрнатилган тартибда изоляцион материаллари билан ўралмоқда.
Алоқа, интернет хизмати ишлари доирасида “Сервер” хоналарида Хитойнинг “Хуавей” компаниясининг жихозлари ва қурилмалари монтаж қилинмоқда. Мазкур ишлар “Ўзтелеком” АЖ ва “Трест-12” АЖ алоқа мутахассислари билан хамкорликда бажарилмоқда.