Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ходимлари Туркияда
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ходимлари Туркияда
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Музей ва экспонатлар илмий бўлими бошлиғи И.Йўлдошев бошчилигидаги делегация Туркиядаги бир қатор музейлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Туркия Республикасига ташриф буюрди. Ташриф давомида ишчи гуруҳ Марказ музей экспозициясини шакллантириш, музейга ташриф буюрадиганларга сифатли гид-таржимонлик хизматини кўрсатиш ва бошқа масалалар юзасидан Туркиянинг етакчи музейларига ташриф буюриши кўзда тутилган.
2023 йил 17 октябрь куни ишчи гуруҳ ва “Outdoor Factory” компанияси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди, шунингдек, “Outdoor Factory” компанияси дизайн лойиҳаси асосида барпо этилган Истанбул шаҳридаги “Панорама 1453” музейига ва янгидан қурилаётган 7 қаватлик метрога ташриф амалга оширилди.








