Ўзбекистонда меҳнат муносабатлари такомиллашмоқда
Ўзбекистонда меҳнат муносабатлари такомиллашмоқда

Женева шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро меҳнат конференцияси доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Бош директори котибияти раҳбари Беате Андрес билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда муносиб меҳнат тамойилларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга эътибор қаратилди.
Халқаро меҳнат стандартларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат давомида жорий йилнинг 4 - 6 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган 12 - Глобал ёш парламент аъзолари конференциясига тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. МОТ мазкур нуфузли халқаро анжуманнинг ташкил этилишига кўмаклашиш ҳамда ташкилот вакилларининг унда қатнашишидан манфаатдор эканини билдирди.