Ўзбекистонда қабул қилинган ҳужжат БМТ даражасидаги ҳужжат мақомини олди
Ўзбекистонда қабул қилинган ҳужжат БМТ даражасидаги ҳужжат мақомини олди

Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форумининг «Самарқанд нигоҳи - 2040: инсон қадр-қиммати, тенглик ва барқарор тараққиёт йўлидаги глобал ҳамкорлик» номли якуний ҳужжати БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессиясининг расмий ҳужжати мақомига эга бўлди.
Бу воқеа, бир томондан, “Самарқанд руҳи”нинг навбатдаги халқаро эътирофи бўлса, иккинчи томондан, Самарқанд форумининг якуний ҳужжатида акс этган долзарб вазифаларни бажариш имкониятларини тубдан кенгайтириши билан ғоят аҳамиятлидир.
МТнинг А/81/444-рақамли айни ҳужжати нуфузли халқаро ташкилот иш олиб борадиган 6 та расмий тилга ўгирилди ва эълон қилинди. Бу, ўз навбатида, ушбу ҳужжатнинг дунё миқёсида кенг тарқалишига хизмат қилади.
Мазкур ҳужжатда инсон ҳуқуқлари ва барқарор ривожланиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг узоқ муддатли йўналишлари, жумладан, халқаро стандартларни амалиётга жорий этиш, тенгсизликни камайтириш, инклюзия ва тенг имкониятларни таъминлаш, рақамли ва табиий муҳитда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича истиқболдаги долзарб ҳамда муҳим вазифалар белгиланган.