“Ўзбекистонда ислом молиясига талаб юқори”

Ўзбекистонда ислом молиясига талаб юқори

sdtrhdtjshgasrgsregdthsergearg.jpg

Ислом молияси соҳасида жаҳоннинг энг обрўли нашрларидан бири бўлган www.islamicfinancenews.com Ўзбекистонда ислом молияси соҳасида бўлаётган ижобий ўзгаришлар, саводхонликни ошириш бўйича қилинаётган ишлар бўйича мақола эълон қилди.

 

Хусусий тармоқни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ICD) ташкилотга аъзо мамлакатларда ислом молиясини ривожлантириш мақсадида хусусий тармоқ ва ҳукуматларга молиялаштириш ва маслаҳат бериш орқали кўмаклашади.

 

Бугунги кунда ICD томонидан Ўзбекистоннинг тижорат банкларида ислом дарчалари очилмоқда.  Ушбу лойиҳа доирасида ICD Ислом тадқиқот ва тренинг институти (IRTI) билан ҳамкорликда ислом молияси маҳсулотлари ва тамойиллари бўйича бир ойлик тренинг ўтказилди. Режага кўра 2021 йилда Ўзбекистоннинг бешта тижорат банкида ислом дарчалари фаолият бошлаши кўзда тутилган.

 

ICD ташкилотининг вакили Музаффар Низомиддинов сўзларига кўра, ислом дарчаларини очишда банкларнинг мижозлар билан ишлайдиган ходимлари зарур билимларга эга бўлишларига катта аҳамият берилмоқда.

 

Келишувга кўра бешта тижорат банки учун тренинглар IRTI мутахассислари томонидан олиб борилмоқда. Ушбу тренингларда тижорат банкларининг тахминан 125 нафар ходими малака ошириш, ислом банкчилигининг турли мавзуларида зарур билимларни олиш имкониятига эга бўладилар.