Ўзбекистон ва Франциянинг маданият соҳасида ҳамкорлиги

Ўзбекистон ва Франциянинг маданият соҳасида ҳамкорлиги

 

fypafyvvapfyvpaf.jpg 

      Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи доирасида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва ушбу мамлакат Маданият вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликка оид қатор келишувлар имзоланди. Ҳужжатларни Жамғарма раиси Гаянэ Умерова ва Франция маданият вазири Рашида Дати имзолади.

       Икки давлат маданият институтлари ҳамкорлиги тўғрисидаги декларация асосий битимлардан бири бўлди. Мазкур ҳужжат асосида Альфред Корто номли Париж мусиқа мактаби ва Ўзбекистон давлат консерваторияси ўртасида академик алмашинувни ривожлантириш, шунингдек кино йўналишида қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

       Томонлар Францияда “Ўзбекистон: саҳродаги авангард” кўргазмасини ўтказиш, ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси доирасида Самарқандда музейлар ва сунъий интеллектга бағишланган халқаро конференция ташкил этиш бўйича ҳам келишиб олди.