Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи  ялпи мажлиси

 

pvapvapvapvapvapvappvapvap.jpg

 

      Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга доир қатор масалаларни кўриб чиқилди.

      Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар белгилаб олинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинади.

     Шунингдек, сенаторлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, спортни оммалаштириш, шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонунларни кўриб чиқади.

      Бундан ташқари, Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга оид қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари кун тартибидан ўрин олган.

      Ялпи мажлисда жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ва мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 17 та масала, шу жумладан, 8 та қонун кўриб чиқилди.