Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи  ялпи мажлиси            
    
        
        
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи  ялпи мажлиси

 
       Ялпи мажлис кун тартибига жамият ҳаёти ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг долзарб масалаларига оид қатор қонунлар киритилган.
       Хусусан, «Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида»ги, «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги, «Кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунлар, шунингдек, сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга доир қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган.
       Бундан ташқари, ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтиришга, валюта ва қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишга, давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштиришга, ижро ишини юритиш тартибини соддалаштиришга ҳамда аграр ва экология соҳаларидаги қонунчиликни яна-да ривожлантиришга қаратилган қонунлар ҳам муҳокама қилинади.
       Шунингдек, ялпи мажлисда сенаторлар томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, дала четларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизимини яхшилашга оид қонунлар ҳам кўриб чиқилади.
       Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Махкамовага мамлакатда оила институтини мустаҳкамлаш ва ажримларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан парламент сўрови юбориш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
        Ялпи мажлиснинг иккинчи иш куни “Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатлар тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”, “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”,  “Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валюта ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи билан боғлиқ муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”, “Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни (Париж, 2019 йил 25 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”, оила институтини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасига парламент сўровини юбориш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва тегишли тқарорлар қабул қилинди.
        Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси якунланди.