Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик тўртинчи ялпи мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик тўртинчи ялпи мажлиси

apraprcvaprvar.jpg 

     10 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

     Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисда сенаторлар “Электр энергетикаси тўғрисида”, “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”,  “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”,   “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”,“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”, “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”, “Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида”, “Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги” қонунларни муҳокама қилиб, қабул қилдилар.

     Шунингдек Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига мувофиқ парламент назорати доирасида Тошкент шаҳрида тадбиркорликни ривожлантириш ва экологик вазиятни яхшилаш юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

     Сенатнинг ялпи мажлисида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сифат таркибини яхшилаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ҳамда кадастрини юритиш ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳам кўриб чиқилди.

     Олий Мажлис Сенатининг эллик тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

     Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.