Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

 

utuuuuuuuuuuu.jpg

 

Тбилиси шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Грузиянинг олий давлат мукофоти – “Олтин мўйна” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон – Грузия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун давлатимиз раҳбарига ушбу мукофотни Грузия Президенти Михаил Кавелашвили топширди.

Ўзбекистон етакчиси Грузия Президенти Михаил Кавелашвили, Бош вазири Ираклий Кобахидзе ҳамда Парламент Раиси Шалва Папуашвилига юксак мукофот учун миннатдорлик билдириб, дўст Грузия халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

1998 йилда таъсис этилган “Олтин мўйна” ордени мамлакатнинг олий давлат мукофотларидан бири бўлиб, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда грузин маданияти, илм-фани ва санъатини тарғиб этиш борасидаги алоҳида хизматлар учун берилади.