Ўзбекистон почтаси 1 мартдан жарима хатларини етказиб бериш хизматини тўхтатди
Ўзбекистон почтаси 1 мартдан жарима хатларини етказиб бериш хизматини тўхтатди

“Ўзбекистон почтаси” 2026 йил 1 мартдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун Жамоат хавфсизлик департаменти томонидан шакллантириладиган маъмурий баённомалар — жарима хатларини етказиб бериш хизмати тўхтатди.
Хизмат кўрсатишнинг тўхтатилишига Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш давлат муассасаси билан 2026 йил учун шартнома имзоланмагани сабаб бўлган. Шу боис мазкур йўналишдаги почта жўнатмалари қабул қилинмайди ва етказилмайди.
“Ўзбекистон почтаси” мазкур масала юзасидан қўшимча тафсилотлар эълон қилиниши билан жамоатчиликка маълум қилиб борилишини билдирди.