Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Шайх Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Шайх Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди

 

pfapfapfkap.jpg 

 

Бош имом, ал-Азҳар шайхи доктор Аҳмад ат-Таййиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Ўзбекистон бош муфтийси Нуриддин Холиқназаров кенгаш қарори билан Мусулмон оқсоқоллари кенгаши аъзолигига қабул қилинганини эълон қилди.

Шайх Нуриддин Холиқназаров 2021 йил 19 октябрдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Олий муфтийси лавозимларида ишлаб келмоқда. Бутун касбий фаолияти давомида Асака шаҳридаги Аҳмад Али Маҳдум жоме масжидида, сўнгра Тошкент шаҳридаги Оқтепа масжидида имом ва воизлик қилган. Тошкент шаҳридаги Кўкалдош номидаги ислом билим юртида, Андижон вилоятидаги Саййид Муҳиддин Маҳдум номидаги ислом билим юртида муаллимлик қилган. Бундан аввал у Андижон вилояти имом-хатиблари бошлиғи, 2019-2021 йилларда эса Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри имом-хатиблари бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган.

Мусулмон оқсоқоллари кенгаши Абу-Дабида 1435 йилнинг 21 рамазонида (2014 йилнинг 19 июлига тўғри келади) Бош имом, ал-Азҳар шайхи доктор Аҳмад ат-Таййиб раислигида ташкил этилган мустақил халқаро ташкилотдир. Кенгаш таркибига бир қанча олимлар, қозилар ва ўзининг адолатлилиги, мўътадиллиги ва мустақиллиги билан машҳур бўлган арбоблар киради. Мусулмон оқсоқоллари кенгашининг мақсади мусулмон ва мусулмон бўлмаган жамиятларда тинчликни таъминлаш, мулоқот, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини тарғиб қилиш ва мустаҳкамлашдан иборат.