Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Мусулмон донишмандлар кенгашига аъзо бўлди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Мусулмон донишмандлар кенгашига аъзо бўлди
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгашга қабул қилинганлари эълон қилинди.
Кенгаш йиғилишида иштирок этган дунёнинг етакчи ва таниқли уламолари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини Мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинганлари тарихий воқеа бўлганини таъкидлаб, юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юксак эътироф этдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ислом олами билан алоқаларни ривожлантириб, кўп томонлама муносабатларни йўлга қўйган. Айниқса, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилиб, турли давлатлар диний идоралари билан меморандумлар имзоланган, хориждаги илмий конференциялар, Қуръон мусобақалари ва кўргазмаларда вакилларимиз муносиб иштирок этмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг, таклиф ва ташаббусларимиз мусулмон дунёси томонидан қўллаб-қувватланиб, нуфузли тадбирлар ҳамда анжуманларга мамлакатимиз мезмонлик қилиб келмоқда.




