Ўзбекистон - Марказий Осиёдаги етакчи туристик йўналиш

Ўзбекистон - Марказий Осиёдаги етакчи туристик йўналиш

 

ubbtubtbutubtutbu.jpg

 

АҚШнинг машҳур “The New York Times” газетасида  “Ўзбекистон ўзи ҳақидаги шов-шувларни оқлаяптими? Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат” сарлавҳали ушбу мақоласида таниқли журналист ва сураткаш Габе Кастро-Рутнинг юртимиз бўйлаб амалга оширган тўққиз кунлик саёҳати якунлари асосида тайёрланган.

Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон бой маданий мерос, ҳамёнбоп нархлар, юқори хавфсизлик даражаси ва ҳақиқий аутентик таассуротлар уйғунлиги туфайли ёш саёҳатчилар учун энг жозибадор йўналишлардан бирига айланмоқда.

Муаллиф фикрича, республика Марказий Осиё минтақасига бўлган жаҳоншумул қизиқишдан энг самарали ва муваффақиятли фойдаланаётган давлат ҳисобланади.

Америка нашри сўнгги йилларда соҳани ривожлантиришга қаратилган тизимли ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратган. Хусусан, виза тартибининг либераллаштирилгани, мамлакатнинг халқаро медиа ва блогерлар орқали фаол тарғиб қилинаётгани, йирик маданий тадбирларнинг ўтказилиши ҳамда меҳмонхона инфратузилмасининг кенгайтирилгани юқори баҳоланган.