Ўзбекистон маданий меросини ўрганишда ҳамкорлик
        
        
Ўзбекистон маданий меросини ўрганишда ҳамкорлик
 
Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистоннинг цивилизация салоҳияти юмшоқ куч механизми сифатида” медиа-тадбирида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) билан ҳамкорликда “Ўзбекистон маданий мероси” ва “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги китоб ва альбомлар кўргазмаси ташкил этилди. Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва оммалаштириш бўйичакелишувга эришилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Бутунжаҳон жамияти томонидан нашр этиб келинаётган “Ўзбекистон маданий мероси” ва “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумига оид китоб-альбомларини олиш учун махсус халқаро сертификатларни топшириш маросими ўтказилди.
    



