Ўзбекистон “яшил” энергетика соҳасида дунёга намуна бўлмоқда

Ўзбекистон “яшил” энергетика соҳасида дунёга намуна бўлмоқда

 

gkyvngkunbb.png

 

Ўзбекистон сўнгги йилларда “яшил” энергетика соҳасида йирик ислоҳотлар ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда. Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда декарбонизация жараёнларини жадаллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб бориляпти.

Хусусан, халқаро инвесторлар иштирокида қуёш ва шамол электр станциялари, яшил водород, энергия сақлаш тизимлари ҳамда электр узатиш тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон ушбу йўналишларни уйғунлаштириб, бутун дунё учун ибратли намуна кўрсатмоқда. Давлат мутасаддилари таъкидлаганидек, 2030 йилгача мамлакат “яшил” энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда “яшил” энергетикани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар мамлакатнинг барқарор ва экологик тоза келажагини таъминлашга хизмат қилади. Шу боис, бу йўналишдаги ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланиб боради.