Ўзбекистон архитектура эпиграфикаси

Ўзбекистон архитектура эпиграфикаси

 

avavavprrr.jpg 

 

Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти Ислом дунёсида мисли кўрилмаган "Ўзбекистон архитектура эпиграфикаси" лойиҳасини амалга оширмоқда.

Илк маротаба тарихий ёдгорликлар эпиграфикаси ҳақида тўлиқ маълумотга ега бўлиш ва олинган маълумотларни иллюстрацияли китоб-албомлар шаклида нашр этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Aмалга оширилаётган ишларнинг биринчи босқичи ушбу туркумга оид Қорақалпоғистон, Aндижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Тошкент шаҳри ва вилоятининг меъморий обидаларидаги эпиграфик ёзувларга бағишланган ўзбек, рус, араб ва инглиз тилларида 13 жилднинг ва Самарқанд шаҳрида жойлашган Регистон ва Шоҳи Зинда меъморий мажмуаларига бағишланган фотоалбомларнинг нашр етилиши билан якунланди. Барча жилдлар халқаро илмий жамоатчилик томонидан юқори баҳоланди. Танаффусдан сўнг лойиҳа бўйича ишлар қайта тикланди. Шунингдек  Хива ва Самарқанд (Гўри Aмир) ёдгорликларида жойлашган ёзувлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган иккита янги жилд тайёрланмоқда.

 Ўзбекистоннинг меъморий эпиграфикасига бағишланган жами 25 та китоб-альбомни нашр этиш режалаштирилган. Яқин келажакда илгари чоп этилган 13 та китоб-альбом қайта нашр этилади. Лойиҳа доирасида Ҳиндистоннинг Бобурийлар меъморчилиги ёдгорликларидаги ёзувлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган нашрни тайёрлаш режалаштирилган. Келажакда лойиҳа, Aфғонистон ва Эронга оид ёдгорликларини ҳам қамраб олади.