Ўзбекистон аҳолиси 2050 йилга келиб 52 миллиондан ошади

Ўзбекистон аҳолиси 2050 йилга келиб 52 миллиондан ошади

 

dzdzzzzz.jpg

Ўзбекистон аҳолиси жадал суръатларда ўсиб бормоқда ва яқин келажакда мамлакат янги демографик марраларни забт этади. 2000 йилда 25 миллион кишини ташкил этган аҳоли сони 2025 йилга келиб 37 миллионга етди. ЮНИСЕФънинг “Марказий Осиёда 2050 авлоди” номли таҳлилий маълумотномасига кўра, прогнозлар ўсиш тўхтамаслигини кўрсатади: 2030 йилга бориб аҳоли сони 40 миллиондан, 2050 йилга бориб эса 52 миллион кишидан ошиши кутилмоқда. Аҳолининг бу даражада ўсиши, асосан, туғилиш кўрсаткичларининг ўлим даражасидан доимий равишда юқори бўлиб қолаётгани ҳисобига таъминланади.

Мамлакатдаги демографик ўсиш реал вақтда ҳам тасдиқланмоқда: 2026 йил 1 январда Ўзбекистонда аҳоли сони 38,2 миллионни ташкил этган бўлса, 7 апрель ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 38 миллион 401 минг 654 кишига етди. Ушбу натижалар билан Ўзбекистон дунёдаги энг кўп аҳолига эга 40 та давлат қаторидан ўрин олди.