Ўзбекистон 2021 йилги хайрия ишлари бўйича жаҳон рейтингида юқорилади
Ўзбекистон 2021 йилги хайрия ишлари бўйича жаҳон рейтингида юқорилади

2020 йилда Ўзбекистон CAF (Charities Aid Foundation) хайрия жамғармаси тақдим этган хайрия индексига кўра (World Giving Index) жаҳон рейтингида 114 мамлакат орасида 2018 йилдаги 53 ўриндан 29-ўринга кўтарилди.
Мамлакат рейтинги учта йўналишдаги ўртача қиймат кўрсаткичларига боғлиқ:
* хайрия ташкилотларига тушган маблағлар;
* аҳолининг муҳтож қатламига ёрдам кўрсатиш;
* кўнгилли сифатида кўмак бериш
2020 йилда юз берган глобал пандемия муаммоларига қарамай, бир-бирига ғамхўрлик қилган инсонларнинг меҳр-оқибати, ҳамжиҳатлиги, сахийлиги пандемиянинг оғир муаммоларини жаҳон миқёсида бартараф этишга ёрдам берди. Ўзбекистонда хайрия ва ўзаро ёрдам маданияти қанчалик юксалганини мамлакатимизнинг жаҳон хайрия индексида тутган ўрни ҳам тасдиқлайди.
Ўзбекистон 2020 йилда хайрия ташкилотларига ажратилган маблағлар бўйича 18-ўринни (46%), муҳтожларга тўғридан-тўғри саховат ёрдами кўрсатган одамлар сони бўйича 58-ўринни (57% фуқаро), кўнгилли сифатида кўмак бериш бўйича 62-ўринни (16%) эгаллади.

“World Giving Index” (жаҳон хайрия индекси). Чаритиз Эйд Фаундейшннинг ушбу тадқиқоти Хайрия ёрдам жамғармаси (CAF) томонидан 2009 йилдан буён 15 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ўртасида тасодифий танлов асосидаги сўровнома тарзида ўтказиб келинмоқда.




