Ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзоланди

Ўзаро ҳамкорлик бўйича  меморандумлар имзоланди

rgeawefwewee.jpg

        Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси ҳамда Малайзиянинг Исломни англаш институти ҳамкорлигида диний-маърифий йўналишдаги илмий-тадқиқот масалаларига бағишланган онлайн мулоқот ташкил этилди.

srtahrthreaerwee.jpg

Онлайн мулоқотда дастлаб, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида маданий-маърифий, ижтимоий-гуманитар ва илм-фан йўналишида ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритилиб, маълумотлар алмашинди. Шундан сўнг, икки давлат ўртасида илмий-тадқиқот йўналишида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Онлайн мулоқот сўнгида Малайзиянинг Исломни англаш институти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид меморандумлар имзоланди.

srthaegwfsaaaaa.jpg

zatrhrthrtheaswee.jpg

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2017 йилда ташкил этилгандан  ўтган давр мобайнида дунёнинг 24 та етакчи ислом тадқиқот марказлари, университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Ҳозирда ушбу ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган халқаро конференция ва семинарларда  Марказ вакиллари иштирок этиб, илмий-тадқиқотчиларнинг ўзаро тажриба алмашинуви бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Матбуот хизмати