Усмон Мусҳафи Ислом цивилизаияси марказиннг Қуръон залида
Усмон Мусҳафи Ислом цивилизаияси марказиннг Қуръон залида
Ҳазрати Имом мажмуасида жойлашган “Мўйи муборак” мадрасасидан ислом тарихининг энг улуғ ва муқаддас қўлёзмаларидан бири — Ҳазрати Усмон даврида кўчирилган Усмон Мусҳафи Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига жойлаштирилиб, кенг жамоатчиликка тақдим этилди.
Ислом тарихининг энг улуғ ва муқаддас қўлёзмаларидан бири бўлган ана шу бебаҳо қўлёзма — Ҳазрати Усмон даврида кўчирилган Усмон Мусҳафининг тақдимоти билан бошланди.
Ҳазрати Усмон Мусҳафи — нафақaт ислом оламининг энг бебаҳо қадриятларидан бири, балки инсоният тарихидаги қимматли илмий ва маданий дурдоналардан ҳамдир. Уни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказиш — бизнинг муқаддас бурчимиздир. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейида ушбу буюк қўлёзмага муносиб эътибор қаратилиши, бинонинг марказий қисми – Қуръони карим зали ўртасида ушбу нодир манба учун махсус айвонча қурилгани, бу қадимий мусҳафни зиёрат қилиш учун замонавий шарт-шароитлар яратилиши “Ҳазрати Усмон мусҳафи”га қаратилган юксак эътибор намунасидир.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ушбу муқаддас манбанинг муносиб тарзда сақланиши, ўрганилиши ва халқимиз ҳамда жаҳон мусулмонлари учун доимий зиёрат нуқтасига айланиши йўлида изчил ишлар олиб бормоқда.