Усмон Мусҳафи Ислом цивилизацияси маркази тўридан ўрин олади

Усмон Мусҳафи Ислом цивилизацияси маркази тўридан ўрин олади

strhdrtjdjzfserhgftkfhrgewaef.jpg

Ҳазрати Абубакир розияллоҳу анҳу даврида биринчи бор жамланган, 644-646 йилларда ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу даврида китоб 6 та мусҳаф қилиниб, 5 та давлатга юборилади.

 

Унинг юртимизга келишига оид бир қанча ривоятлар мавжуд. Ривоятларга кўра, Амир Темур XIV асрнинг охирларида Басрани босиб олган пайтда Қуръони каримни Самарқандга олиб келган ва Бибихоним масжидида сақлаган.

 

Айнан мана шу Қуръон учун тошдан ясалган катта лавҳ ҳозир ҳам Бибихоним масжидида сақланади. 1869 йилда чор Россияси истилоси даврида Усмон мусҳафи Санкт-Петербургга олиб кетилиб, Эрмитажда сақланган. Ундан кўчирилган 50 та нусха турли давлатларга тарқатилади.

 

1917 йилги инқилобдан сўнг Эрмитаждаги буюмлар жойларга бериб юборилаётган пайтда Қуръони карим Уфадаги мусулмонлар жамиятига берилади. Самарқандлик ва тошкентлик уламоларимизнинг совет ҳукуматига мурожаати билан 1924 йилда у Ўзбекистонга қайтарилади.

 

Дастлаб Кўкалдош мадрасасида 2 йил сақланиб, кейин Тошкентдаги тарих музейига берилади. 1989 йилда муфтий Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ташаббуси билан мана шу мадрасага келтирилади ва ҳозиргача шу ерда сақланмоқда.

2006-2007 йилги ободонлаштиришдан сўнг Усмон мусҳафи учун Германиядан махсус саркофаг олиб келинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, қолаверса, чет элдан ҳам мутахассислар жалб қилиниб, мусҳафнинг қандай ҳолатда экани юзасидан экспертиза ишлари олиб борилади.

 

 Шу ўринда айтиш жоизки, Президентимиз Шавкат Миромонович бу ерга ташрифи чоғида мусҳафни сақлашга муносиб марказ қуриш кераклигини таъкидлаган эди. Шу боис Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қуриляпти. Марказ ичидаги музейда Усмон мусҳафи марказий ўринни эгаллаши режаланган.. Бу бебаҳо Усмон мусҳафи  билан ушбу Марказ янада мунавварланади.