Усмон Қуръони экспозицияси тақдимоти

Усмон Қуръони экспозицияси тақдимоти

yervkyeoyukprufaucfa.jpg

                Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилишида бинонинг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш бўйича уста ва хунармандлар иштирокида мувофиқлаштирувчи ишчи  гуруҳининг навбатдаги йиғилиши жуда муҳим масала - Усмон Қуръони экспозициясига бағишланди.

Маълумки, Марказ биносининг иккинчи қаватида Ислом санъати музейи, 435 кишига мўлжалланган конференция зали бўлади. Кўргазмаларда Ўзбекистон тарихи даврлар бўйича, ҳар бир аср, ҳар бир алломага оид манбалар ва ашёлар асосида намойиш этилади. Ана шу қавтдаги  улкан фойе марказига Усмон Қуръони жойлаштирилиши режаланган.

Рассом Аъзам Асқаров ишчи гуруҳи йиғилишида  Усмон Қуръони эспозициясининг лойиҳаси тўғрисида маъруза қилди.

Бу муборак Қуръон учинчи халифа Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) буйруқларига асосан VII асрда (644-648 йиллар) кийик терисига кўчиртирилган эди. Ўша даврда жами олти нусха Мусҳаф кўчиртирилган. Шулардан ер юзида китоб шаклида сақланган ягона нусхаси  Самарқандда бўлган. У 1869 йилда Петербургга олиб кетилган. Сўнг юртдошларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Тошкентга қайтарилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йилдаги  махсус қарори билан Усмон Мусҳафи қайта таъмирланган. У Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги музейга айлантирилган Ҳазрати Имом мажмуасидаги Мўйи Муборак мадрасаси биносида сақланиб келинмоқда.

faukrvkeoruvkeruykp.jpg

Усмон Мусҳафига халқаро ЮНEСКО ташкилоти томонидан 2000 йил 28 августда махсус сертификат берилган.

             Ишчи гуруҳи йиғилишида  иштирок этган устабоши-ганчкор, академик М.Муродов,  Қурилиш дирекцияси, Тошкент шаҳар ҳокимияти “Ягона буюртмачи хизмати” мутахассислари Марказ биносидаги  Усмон Қуръони эспозициясининг лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

yekryukeriuyapkfa.jpg