Юртимизда масжидлар сони 2092 тага етди
Юртимизда масжидлар сони 2092 тага етди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар сони яна биттага кўпайди.
Янги масжид Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманидаги Бобур маҳалласида жойлашган. Унга “Хожа Самандар Термизий” номи қўйилди.
Ушбу жоме Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиб, бу тўғридаги гувоҳнома масжид ходимларига топширилди.
Аллоҳ таоло ушбу масжид қурилиши ва очилишига сабабчи бўлган ва унга ҳисса қўшган инсонлардан рози бўлсин! Халқимизга янги масжид муборак бўлсин!
Маълумот учун, шу билан мамлакатимиздаги масжидлар сони 2092 тага, Сурхон воҳасида эса 123 тага етди.






