Ўрта Осиёлик олимларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси
Ўрта Осиёлик олимларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Малайзия миллий университети Ислом ҳазораси институти билан ҳамкорликда “Ўрта Осиёлик олимларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзусида онлайн конференция ўтказди.
Анжуманда Ўзбекистон, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Украина, Саудия Арабистони, Қатар, Франция ва Германия давлатларидан жами 300 га яқин хорижий ва маҳаллий олимлар иштирок этидилар.
Конференция давомида 40 дан ошиқ иштирокчилар Ўрта асрларнинг Шарқ алломалари ҳамда мутафаккирларининг аниқ фанлар ривожига қўшган ҳиссаси, тарихий ҳамда фалсафий меросининг аҳамиятига оид масалаларда маъруза қилдилар.
Тадбирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази директорининг ўринбосари Фирдавс Халимов келажакда умумий меросимизни асраб-авайлаш, тадқиқ қилиш ҳамда келажак авлодга етказишга қаратилган янги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга Ислом цивилизация маркази тайёрлигини билдирди.




