Умрни 120 йилгача узайтириш йўли

Умрни 120 йилгача узайтириш йўли

aravravprvaporvarkver.jpg

 

       “The New York Times” газетаси ёзишича, узоқ умр кўриш тиббиётига ихтисослашган Хитойнинг “Lonvi Biosciences” стартап лойиҳаси умрни 100 йилдан 120 йилгача узайтирадиган таблеткалар ишлаб чиқармоқда.

       Нашргда  кексайишга қарши мазкур таблетка узум уруғи экстрактида мавжуд бўлган бирикма асосида яратилганлиги таъкидланади.

       Маълумки, узум уруғлари Ғарбда ва анъанавий Хитой тиббиётида узоқ вақтдан бери соғлом озиқ-овқат сифатида машҳур бўлиб келган.

       Аввалроқ, “South China Morning Post” газетаси январь ойида 124 ёшини нишонлаган хитойлик аёлнинг ўз вақтида соғлом овқатланиши “узоқ умр кўришнинг сири” эканлигини хабар қилган эди.