Умра тадбирларини қонуний ташкил этиш қоидалари

 

Умра тадбирларини қонуний  ташкил этиш қоидалари

 

parrapavyv.jpg 

 

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Умра фаолиятини ташкил қилишни шу йил 1 ноябрдан сўнг фақат туризм фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.

Туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг «Умра» хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилган:

- 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;

- «Умра» хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;

- «Умра» хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;

- «Умра» хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;

- «Умра» хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.

Шунингдек, 2023 йил 1 октябрдан «Умра» хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилган. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.