Уламоларнинг президентга ташаккури
Уламоларнинг президентга ташаккури

Ўзбекистон уламолари Рамазон ойи арафасида ушбу муборак ойни муносиб ўтказиш, аҳолига ижтимоий ва маънавий кўмакни кучайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.
Рамазон ойида "Вақф" хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм маблағ ажратилиши Ўзбекистон тарихида мисли кўрилмаган мурувват намунаси сифатида баҳоланган.
Мазкур қарор Рамазон ойини саховат ва меҳр-мурувват айёми сифатида муносиб ўтказиш, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Уламолар бундай эътиборни “Инсон қадри учун!” тамойилининг амалий ифодаси сифатида баҳолаган.
Ажратилган маблағлар минглаб оилаларни қўллаб-қувватлаш, даволаниш ва ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларга кўмак бериш имконини яратади.