“Уй ва машинага тўловни нақдсиз қилишдан мақсад — пул ишлаш эмас”

“Уй ва машинага тўловни нақдсиз қилишдан мақсад — пул ишлаш эмас”

 

yvapvyapvapyvparirmtioobtbuitbuituti.jpg

 

      Президент фармонига асосан, 1 апрелдан 28 минг турдаги товар ва хизматларга тўловларни нақдсиз амалга ошириш мажбурий бўлди. Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, нақд пулга сотилмайдиган 22 минг турдаги товарлар тамаки ва алкоголь маҳсулотларидир. Ўз навбатида, 561 турдаги кўчмас мулк ва транспорт воситалари, 56 турдаги давлат хизматларига тўловлар ҳам фақат банк ва карта орқали амалга оширилади. Яна нархи 25 миллион сўмдан қиммат бўлган беш минг турдаги маҳсулот нақдсиз олди-сотди қилинади.

      Тадбирда мамлакатда жорий этилиши белгиланган нақдсиз тўловлар масаласи муҳокама қилинган.Аадлия вазири ўринбосари Музраф Икромов Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида  Ўзбекистонда уй ва машинага тўловни нақдсиз қилишдан мақсад — пул ишлаш эмаслигини таъкидлади.

       Музраф Икромовнинг айтишича 1  апрелдан кўчмас мулк деймизми ёки автотранспортми, ҳаммаси учун тўловлар нақдсиз бўлади. Баъзи тушунмаган, билмаган одамлар бу фармон орқали банк, нотариус ёки бошқа органлар пул ишламоқчи, демоқда. Бизда пул ишлаш мақсади йўқ. Давлат божидан ташқари хизмат ҳақини ҳам иложи борича энг кам миқдорда ўрнатдик. Уй учун 200 минг, машинага 100 минг сўм. Афсус дейманки, баъзи блогерлар ҳар бир нотариал ҳаракатдан 20-30 миллиондан пул олинади, деб ваҳима қилишади.

       Республикада йилига 5,4 миллион нотариал ҳаракат амалга оширилади. Шундан 320 мингтаси кўчмас мулк, 650 мингга яқини автотранспорт воситалари олди-сотдисига тўғри келади. Вазирлик расмийси нотариус уй-жой ёки автомобиль олди-сотди жараёнида нархга аралашмаслиги бўйича ҳам муносабат билдирди.  “Автотранспорт ёки кўчмас мулк нархига шу кунгача нотариуслар аралашмаган ва аралашишга ҳақи ҳам йўқ. Одамлар уйини хоҳласа, бир сўмга сотсин, истаса, 100 мингга. Кимдир аралашадиган бўлса, чора кўришга тайёрмиз. Тегишли давлат божи билан хизмат ҳақи олинади. Нархига аралашиш ноқонуний”, деди у.