"Учинчи Ренессанс - Янги Ўзбекистон" ғоясининг тарғиботчилари
"Учинчи Ренессанс - Янги Ўзбекистон" ғоясининг тарғиботчилари

"Учинчи Ренессанс - Янги Ўзбекистон" ғоясини кенг тарғиб қилиш, мамлакатимиз тарихини янги юксалиш давридаги ютуқларини жамоатчиликка етказиб бериш мақсадида бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий-маърифий маскандир.
Ушбу маърифат марказига ташиф буюрадиган ватандошларимиз ва чет эллик меҳмонларимизга буюк аждодларимизнинг жаҳон тамаддуни, диний ва дунёвий илмлар ривожига қўшган ҳиссасини, муқаддас ислом дини билан боғлиқ бой меросимиз, янги юксалиш давридаги ютуқларимизни энг замонавий усуллар ва воситалар орқали ёритиб беришда гид-таржимонларимиз зиммасига юксак масъулият юкланади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига келганларида “Юртимиз заминидан жуда кўп олимлар, муҳаддислар, авлиёлар етишиб чиққан, уларнинг мероси ундан ҳам кўп. Лекин тан олиш керак, бу катта манбани чуқур ўрганмадик. Шунинг учун бу марказ қандай буюк эллигимизни яна бир бор илмий асослаб, халқчил тушунтириб берадиган бўлиши керак. Бу ерда миллий ғоя жўш уриб туриши зарур. Марказга келган одамларда, ёшларимизда руҳий куч, руҳий ишонч пайдо бўлиши керак” деб алоҳида таъкидлаганлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида ислом цивилизацияси ва зиёрат туризмининг илмий асослари бўйича етарли назарий билим ва амалий кўникмаларга эга гид-таржимонларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини доимий ошириб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Ислом цивилизацияси ва зиёрат туризми йўналишида гид-экскурсоводларни етиштириш бўйича Марказ ҳузурида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш вазифаси белгилаб қўйилган.
Ушбу Қарор ижросни таъминлаш мақспдида Марказда ислом цивилизацияси ва зиёрат туризмининг илмий асослари бўйича етарли назарий билим ва амалий кўникмаларга эга гид-таржимонларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини доимий ошириб бориш тизимини йўлга қўйиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Марказ музейига виртуал 3D ташриф дастури тайёрланиб, дастурнинг онлайн ва мобил илова шаклда бир неча тилда ишлаши, экспозиция ўзгариши билан доимий янгиланиб туриши таъминланади.




