Туркиялик олимлар билан онлайн-семинар

Туркиялик олимлар билан онлайн-семинар

fuerfurkapucfvacau.jpg

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази коронавирус пандемияси шароитларида ҳам ўз фаолиятини изчил давом эттириш чораларини кўрмоқда. Марказ мунтазам равишда мамлакатимиз ва чет эли илмий маказлари ва бошқа муассасалар олимлари иштирокида онлайн семинарларни ташкил этмоқда.

Навбатдаги илмий семинар  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Мармара университети ҳамкорлигида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Имом Бухорий таваллуди муносабати билан “Саҳиҳи Бухорийнинг нусхалари. Туркияда Бухорийхонлик” мавзусида бўлиб ўтди.

 Семинарда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходимлари, мамлакатимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ёш олим ва тадқиқотчилари ҳамда Мовароуннаҳр тарихи ва ҳадисшунослик бўйича таниқли олимлар, Туркиянинг Мармара университети профессорлари Осман Айдинли ва Меҳмет Ўзшенел иштирок этди.