Туркияда ўзбек киноижодкорлари халқаро эътирофга сазовор бўлди

Туркияда ўзбек киноижодкорлари халқаро эътирофга сазовор бўлди

 

werwerwfasdfasddfgasdgfasgrfwaqef21123.jpg

 

Истанбул шаҳрида туркий халқларнинг муштарак маданий мероси ва кино санъатидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган VI Қўрқут Ота Турк дунёси кинофестивали ўтказркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчонов “Энг яхши эркак роли” мукофотига сазовор бўлди

Исйах: ёзги қуёш” фильми биринчи, ўзбекистонлик режиссёр Мўминжон Турсуновнинг “Ҳаётга чанқоқлик” асари иккинчи ўринни эгаллади. Туркиялик режиссёр Тунч Бораннинг “Сўнмас олов” фильми эса учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Қисқа метражли фильмлар йўналишида туркиялик Мерт Эрезнинг “Йўлбошчи” фильми ғолиб бўлди. Қозоғистонлик Темирлан Орисбоевнинг “Буви” картинаси иккинчи, ўзбекистонлик режиссёрлар Суҳроб Қодиров ва Дилшод Усмоновнинг “Қадам. Қуёш боласи Юсуф” фильми учинчи ўринни қўлга киритди.

Фестиваль доирасида ўтказилган кино саммити ва ижодий учрашувларда туркий давлатлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма фильмлар яратиш ва миллий кинематографияни халқаро майдонда тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу тариқа, VI Қўрқут Ота Турк дунёси кинофестивали туркий халқларнинг муштарак тарихи ва маданий қадриятларини намоён этиш баробарида, ўзбек киноижодкорларининг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.