Туризм маҳаллараи ва қишлоқлари

Туризм маҳаллараи ва қишлоқлари

yerverveoveoyrykeorvnovoypkuy.jpg

Самарқанд вилоятида халқимизнинг бой ва ноёб тарихий ва маданий меросини бутун дунёга танитиш мақсадида туризм, шу жумладан, зиёрат туризмини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда

 

2020 йил давомида коронавирус пандемиясига қарамадан умумий қиймати 306,6 миллиард сўмлик 74 та инвестицион лойиҳа амалга оширилди, 763 нафар янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, 17 та меҳмонхона, 29 та оилавий меҳмон уйи, 3 та хостел, “туризм қишлоғи”, “туризм кўчаси”, 9 та экотуризм маскани ташкил этилди.

 

2021-2022 йилларда эса  Самарқанд вилоятида маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан жами қиймати 3 трлн 337 млрд сўм бўлган 126 та лойиҳани амалга ошириш ҳамда 3 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши бўйича манзилли рўйхат шакллантирилган. Бу лойиҳаларнинг салмоқли қисми жорий йилда амалга оширилади.

 

Хусусан,  тарихи Амир Темур даврига бориб тақаладиган Самарқанд шаҳридаги Боғибаланд маҳалласи «туристик маҳалла»га, Ургут туманидаги Терсак қишлоғи эса «туризм қишлоғи»га айлантирилади. Самарқанд шаҳридаги А.Навоий ва И.Каримов кўчалари ҳам туризм кўчаси бўлади. Ургут туманида Қоратепа-Омонқўтон тоғ туризми кластери ташкил этиш режаси ишлаб чиқилган.