Туризм қўмитаси ташкил этилди

Туризм қўмитаси ташкил этилди

 fyvapfvyapfyvapfvyap.jpg

       Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Туризм қўмитаси собиқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси негизида Туризм қўмитаси ташкил этилди. У ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича аввалги Қўмитанинг вориси ҳисобланади.

       Президент қарори билан қуйидагилар 2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:

•    Туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан 7 фоизгача етказиш;

•    чет эллик туристларнинг йиллик сонини амалдаги 10 млн нафардан 20 млн нафаргача етказиш, шу жумладан, тўлов қобилияти юқори бўлган туристлар оқимини кўпайтириш;

•    туризм хизматлари йиллик экспорти ҳажмини 6 млрд АҚШ долларидан ошириш;

•    Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари ўртасидаги транспорт боғланишини яхшилаш, ички авиақатновлар сонини кўпайтириш ҳамда йўлга сарфланадиган вақтни камида 3 бараварга қисқартириш;

•    4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар сонини 2 бараварга ошириш;

 •    туристик хизматлар ва маҳсулотларни диверсификация қилиш орқали республиканинг туристик салоҳиятини тўлиқ ишга солиш;

•    жаҳонда кенг таниладиган Ўзбекистоннинг туристик брендини яратиш ва миллий туристик маҳсулотларни оммалаштириш учун янги инструментларни жорий этиш.