Тошкентда қурилаётган Ислом сивилизацияси марказида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
Тошкентда қурилаётган Ислом сивилизацияси марказида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
1.“Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” бўлими экспозициясини бойитиш, шунингдек, ички контент ва видео материалларни тайёрлаш бўйича тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларни иловага мувофиқ масъул этиб бириктириш масаласи. (Бириктириш жадвали илова қилинади.)
2. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ҳузурида 9-кичик ишчи гуруҳ штаби ташкил этиш, ҳамда тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг масъул ходимларини бириктириш, бўлим экспозицияси тўлиқ тайёр бўлгунга қадар уларнинг Россиянинг “Сила света” компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда штабда фаолият юритишини ташкил этиш.
3.Бўлимда амалга оширилаётган ишлар бўйича кунлик маълумотларни тақдим этиш тизимини йўлга қўйиш, яъни бажарилган ишлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига ҳар куни белгиланган тартибда тақдим этиб бориш.
4. Бўлимга бириктирилган вазирлик ва идоралар, ташкилотлар ҳамда экспертлар томонидан тайёрланган ички контент ва видео материалларни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ҳузуридаги Илмий кенгашда белгиланган тартибда тасдиқдан ўтказиш.