Тошкентда интеллектуал транспорт тизими

Тошкентда интеллектуал транспорт тизими

parvaprvaprvrpopolvpengkenyukenfvaprfyvnpfyukepyvkapfuaknpaaaaaaaaaaaaaaa.jpg

     Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази пойтахтда светофорларнинг кенг кўламда алмаштирилаётгани бўйича изоҳ берди. 

     Бу тизим ҳар бир чорраҳани шунчаки «тўхташ ва ҳаракатланиш жойи» эмас, балки вазиятни таҳлил қилиб, оқимни ақлли бошқарадиган марказга айлантиради.

     Светофор махсус датчиклар орқали машиналар оқимини «кўради». Агар бир йўналиш бўш бўлса, у яшил чироқни беҳуда ёндириб турмайди, балки тирбандлик юзага келган томонга тезроқ йўл беради.

     Тизим яқинлашаётган автобусни танийди ва унинг жадвалдан кечикмаслиги учун яшил чироқ вақтини автоматик узайтириб бериши мумкин”

     Янги стандартларга кўра, барча кабеллар (қувват ва марказий бошқарув билан боғловчи оптик толали алоқа) ер остидан ўтказилади. Эски устунлар шамол, ёғингарчилик ва кутилмаган узилишлардан ҳимояланган бундай «яширин» тизим учун мослаштирилмаган.

      Светофорлардаги транспорт оқимини ўлчовчи датчиклар ва видеоаналитика камералари аниқ ишлаши учун устундаги тебранишлар минимал бўлиши шарт. Янги таянчлар зарурий мустаҳкамликка эга бўлиб, эски устунлардаги тебранишлар туфайли маълумотларни ўқишда юзага келадиган хатоларни бартараф этади. Бу мураккаб лойиҳа бўлиб, уни эски инфратузилма базасида амалга ошириш мутлақо имконсиз.